Марказий банкнинг “CERT-CBU” киберхавфсизлик маркази OIC-CERT аъзосига айланди
😎Марказий банкнинг “CERT-CBU” киберхавфсизлик маркази OIC-CERT халқаро ташкилотининг аъзоси бўлди.
😎OIC-CERT халқаро ташкилоти 2006 йилда киберҳужумлар юз берганда аъзо ташкилотларга ёрдам кўрсатиш ҳамда киберхавфсизлик соҳасидаги янги ечимлар устида ҳамкорликда ишлашни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.
😎Бугунги куда OIC-CERT ташкилотига 31 мамлакатдан киберхавфсизлик соҳасига ихтисослашган 65 та ташкилот аъзо бўлган. Бу эса иштирокчи ташкилотларга киберхавфсизлик бўйича илғор технологиялар билан танишиш, билим ва тажриба алмашиш ҳамда киберхавфларга қарши самарали ечимлардан фойдаланиш имконини беради.