Turistik maqsadda chet elga chiqqan hamyurtlarimiz ko’rsatkichi qanday?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра,  2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 4,5 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга борган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,2 млн нафарга ёки 35,8 % га ошган.

✅ Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида туристик мақсадларда чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

Қирғиз Республикаси – 2,1 млн нафар;
Тожикистон – 895,1 минг нафар;
Қозоғистон – 719,9 минг нафар;
Россия – 222,9 минг нафар;
Туркия – 180,9 минг нафар;
Саудия Арабистони – 121,9 минг нафар;
БАА – 90,3 минг нафар;
Миср – 32,1 минг нафар;
Қувайт – 20 минг нафар;
Жанубий Корея – 17,5 минг нафар;
Бошқа давлатлар – 128,2 минг нафар.