Республикамизда “Қоғозсиз бир кун” эко-акцияси ўтказилади
2024 йил 25 октябрь куни республикамизнинг барча ҳудудларида “Қоғозсиз бир кун” эко-акцияси бўлиб ўтади.
Мақсад қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишни тарғиб қилишдир.
Акция доирасида дарахтларни асраб-авайлаш, улардан ишлаб чиқарилаётган қоғозлар сарфини камайтириш, мебел жиҳозларини ясашда қайта ишланган хом ашёлардан кенг фойдаланиш, қоғозларни АКТга алмаштиришни тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг хомашё базасини янада ривожлантириш, иккиламчи қоғоз чиқиндиларини қайта ишлашга қаратилган тарғиботлар амалга оширилади.
Маълумот учун, “Халқаро қоғозсиз кун” акцияси Ахборот ва тасвирни бошқариш ассоциацияси (AIIM) томонидан 2016 йилда ташкил қилинган бўлиб, қоғоздан оқилона фойдаланишни тарғиб қилишга қаратилган. Маълумотларга кўра, 1 тонна қоғозни тежаш ёки қайта ишлаш 17 та дарахт, 26 000 литр сув, 3 куб метр ер, 240 литр ёқилғи ва 4000 кВт/соат электр энергиясини “тежаб қолади”.