Иммунитет тизимига зарар етказадиган 3 нарса
Уйқусизлик. Инсон ухлаётганда, иммунитет тизимининг бактериялар ва вируслар билан қандай курашадиган қисми фаоллашади. Aгар сиз етарлича ухламасангиз, иммунитетингиз унчалик самарали ишламайди. Яхши иммунитетни сақлаб қолиш учун кунига камида 7-8 соат ухлаш керак.
Ҳаракатсиз ҳаёт тарзи. Жисмоний фаолликнинг етишмаслиги иммунитетни туширади. Жисмоний машқлар билан кам шуғулланадиганлар
жисмоний фаол одамларга қараганда ўртача 42% кўпроқ нафас олиш касалликларидан азият чекади.
Ҳар куни ҳеч бўлмаганда бир нечта жисмоний машқлар бажаришга ҳаракат қилинг.
Доимий стресс. Aгар узоқ вақт стрессда қолсангиз, иммунитет тизимингиз ёмонлаша бошлайди. Мисол учун, стресс остида бўлган одамларнинг шамоллаш эҳтимоли сезиларли даражада юқори.