“Xo‘p”даги шов-шувга озроқ чизги, кенгроқ изоҳ
“You Tube” ижтимоий тармоғидаги “Xo‘p” подкастининг (муаллифи Расул Кушербаев) 4 октябрь сони яхшигина шов-шув бўлди. Чунки, унда (бир қарашда) кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеалар тилга олинади, тасаввурга сиғмас ҳолатлар хусусида сўз кетади. Яъниким, бухоролик Бобомурод Ҳамдамов тўққиз марта ноқонуний равишда руҳий-асаб касалхонасига жойлаштирилган, унга нисбатан гўёки сохта ҳужжатлар асосида ноқонуний суд мажлислари ўтказилган, бечоранинг бор-йўқ айби собиқ қайинакаси билан аччиқ устида телефонда уришиб-сўкишиб қолгани экан, холос.
Мулоқот жараёнида муаллиф ҳамсуҳбатининг шу мазмундаги гапларидан “шокка тушганини” яширмайди, шунинг таъсирида соғлиқни сақлаш, ички ишлар тизимлари қатори суд идораларига ҳам яхшигина писанда ва иддаолар қилинади. Уларнинг (судга тааллуқли қисмига) ойдинлик киритиш зарурияти борки, акс ҳолда…
БАТАФСИЛ👈