❗️ССВ: Тиббиёт соҳасидаги коррупцион ҳолатлар бўйича ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди
🏥 Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт тизимида коррупцияга қарши кескин ва муросасиз курашиш, турли бюрократик ва инсон омили билан боғлиқ тўсиқларга барҳам беришга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
☎️ Хусусан, вазирлик қошида манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатлари бўйича тезкор хабар бериш, хато-камчиликларнинг ўз вақтида олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида республика бўйича ягона 1203 рақамли «Ишонч телефони» фаолияти йўлга қўйилган.
🖇 Ҳурматли юртдошлар!
📱Агар Сиз соғлиқни сақлаш тизимида коррупция билан боғлиқ ҳолатларга дуч келсангиз, 71 241-10-65 ёки 1203 қисқа рақамли «Ишонч телефони»га қўнғироқ қилишингиз мумкин.
⏰ Мурожаатлар иш кунлари соат 08:00 дан 20:00 га қадар қабул қилинади ва маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади.
📌 Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларини қуйидаги платформалар орқали ҳам йўллаши мумкин:
⌨️ вазирликнинг янги ишга туширилган расмий телеграм боти;
📞 вазирлик қошида куну тун фаолият олиб борувчи «1003» қисқа рақамли “Сall-марказ”;
📧 вазирликнинг info@ssv.uz электрон почта манзили.
‼️Унутманг! Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар қандай коррупцион ҳолатга нисбатан муросасиз муносабатда бўлади ва фуқароларнинг ҳеч бир мурожаати эътибордан четда қолмайди.