Чет тили имтиҳони саналари эълон қилинди

Чет тили имтиҳони саналари эълон қилинди

🔔 Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича бўлиб ўтадиган навбатдаги тест синови саналари эълон қилинди.  Унга кўра:

✍️ тест синовининг ёзма қисми — 19–20 октябрь кунлари;

🎤 гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари — 21 октябрдан 5 ноябрга қадар бўлиб ўтади (дам олиш кунларидан ташқари).

📲 Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини my.gov.uz сайтининг “Mening arizalarim” бўлимидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин.

➡️  Талабгорлардан тест синовига белгиланган вақтдан камида бир соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) билан келишлари сўралади.

📍 Тест синови ўтказиладиган жойлар ва уларнинг жойлашуви (геолокация): https://telegra.ph/Chet-tili-24-19-20-10