Шифокорлар холестеринни камайтирувчи иккита маҳсулот номини айтишди
Меваларни кунига икки марта истеъмол қилиш ёмон холестерин даражасини пасайтиришга ёрдам беради. Бу, айниқса, цитрус меваларига тааллуқли — апельсин ва мандаринларда паст зичликдаги липопротеинларни ажралишига ёрдам берадиган пектин кўп миқдорда мавжуд. Худди шу нарса артерияларни тўсиб қўяди, юрак хасталикларини ривожланиш хавфини оширади.
Шифокорлар эрталаб ва кечқурун мева ейишни маслаҳат беришди. Шунингдек, ёмон холестериннинг олдини олиш учун зайтун мойи ва ёнғоқлардан ўсимлик ёғларини олиш тавсия этилади. Омега-3 ёғ кислоталари ҳам холестерин даражасини тартибга солиб туради.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, холестерин миқдори юқори бўлган овқатларларни камайтириш ва рационга кўпроқ холестринни камайтиришга ёрдам берадиган маҳсулотларни қўшиш керак. Бу холестерин даражасини бошқаришнинг энг оддий усулидир.
Шифокорларнинг таъкидлашича, холестерин миқдори юқори бўлса, меньюдан мол мияси, жигар, буйрак, ўпка, тухум сариғи, икра, балиқ жигари, пишлоқ, сариёғ, маргарин, колбаса маҳсулотлари, ёғли гўшт каби маҳсулотларни камайтириш муҳим.
Мутахассисларнинг эслатишича, ҳаракатсиз турмуш тарзи, нотўғри овқатланиш ва ортиқча вазн холестериннинг ошишига олиб келади. Ёмон одатлар ҳам бунга ҳисса қўшади.
Шифокорлар, шунингдек, холестериннинг нормал даражаси организм учун муҳим эканлигини таъкидлади, чунки модда жинсий гормонлар ҳосил бўлишида иштирок этади, сафро кислоталари синтези, Д гуруҳи витаминларини ишлаб чиқариш учун зарур.