Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 112,8 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 69,7 минг нафарга ёки 2,6 баробарга ошган.
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасига тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
Туркманистон — 72 354 нафар
Тожикистон — 31 554 нафар
Афғонистон — 2 372 нафар
Туркия — 1 030 нафар
Хитой — 982 нафар
Ҳиндистон — 810 нафар
Қирғиз Республикаси — 651 нафар
Жанубий Корея — 557 нафар
АҚШ — 344 нафар
Россия — 334 нафар
Бошқа давлатлар — 1 824 нафар.