📝 Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йилнинг III-чораги давомида иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартириш бўйича давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олинганлиги масалалари юзасидан мониторинг ишлари олиб борилди.
🌫 Олиб борилган ўрганиш ишлари давомида, 4 та ҳолатда давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этган
🔘Андижон вилояти Олтинкўл туман ҳокимлиги;
🔘Тошкeнт вилояти Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирeкцияси;
🔘Ўзбекистон миллий кинематографияни ривожлантириш марказига (2 та ҳолатда) нисбатан
🌫 “Рақобат тўғрисида”ги Қонун, ПФ-6019-сон Фармон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 346-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари юзасидан юқоридаги субъектларга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси бўйича тегишли чоралар кўриш юзасидан белгиланган тартибда кўрсатмалар берилди.
📄 Жумладан, ушбу давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш бўйича қабул қилинган қарорни бозорда рақобат муҳитига таъсир кўрсатмаганлиги сабабли ўз кучида қолдириш тўғрисида қарор қабул қилиниб, келгусида қонунбузилиш ҳолатига йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатма берилди.
Маълумот ўрнида, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддаси, ПФ-6019-сон Фармон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 346-сон қарори билан тасдиқланган (Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акцияларни (улушларни) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисида) Низомга асосан давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш) чоғида монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олиниши лозим.