Сунъий интеллект олимларга 160 мингдан ортиқ вирусни аниқлашга ёрдам берди
Сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда халқаро тадқиқотчилар гуруҳи РНК вирусларининг 161 979 та янги турини аниқлади. Муаллифларнинг фикрича, бу тадқиқот Ердаги ҳаёт шакллари харитасини сезиларли даражада яхшилайди ва бошқа кўплаб миллионлаб вирусларни аниқлашга ёрдам беради.
“Бу битта тадқиқотда топилган янги вирус турлари. Тадқиқот вируслар ҳақидаги билимимизни сезиларли даражада кенгайтиради”, деб таъкидлади мутахассислар.
РНК вируслари бутун дунё бўйлаб экстремал муҳитда топилади ва глобал экотизимларда асосий роль ўйнаши мумкин. Тадқиқот давомида олимлар улар атмосферада, иссиқ ва гидротермал булоқларда яшашини аниқладилар.
Олимлар катта ҳажмдаги генетик кетма-кетлик маълумотларини қайта ишлаш учун мўлжалланган алгоритмни яратдилар. Аксарият вируслар аллақачон маълум бўлган, аммо улар ҳали ҳам яхши тушунилмаган. Сунъий интеллект турли хил маълумотларни тартибга солиш ва таснифлаш имконини берди.