Иш стажимни тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларим бор. Пенсиямни қайта ҳисоблатишим мумкинми?
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 49-моддасига асосан, пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
- пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этганда;
– ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;
– боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарганда;
- даромадлар индексaция қилинган тақдирда амалга оширилади.