#Statistika

📊Ўзбекистонда сўнгги йилларда корхона ва ташкилотлар сони қанчага кўпайган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 октябрь ҳолатига жами рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 721 365 тани ташкил этган.

✅ Уларнинг сўнгги йилларнинг мос давридаги динамикаси қуйидагича:

2020 йил – 483 492 та;

2021 йил – 566 457 та;

2022 йил – 615 037 та;

2023 йил – 679 842 та;

2024 йил – 721 365 та.