Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 56-моддасига асосан:
✅ чин етим болаларга тўлиқ давлат таъминотида турган даврида пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида пенсия тўланади.
✅ ота-онасининг биридан ажралган ва тўлиқ давлат таъминотида турган болаларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи миқдорида пенсия тўланади.
🖥 Шу даврдаги тўланиши лозим бўлган пенсия пули боланинг номига тижорат банкида очилган депозит ҳисобварағига ўтказиб борилади.