Олимжон ИМОМОВ,
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири:
📊 — Ошқозоности бези саратони дунёда онкологик хасталиклардан ўлим сабаблари орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Ер юзи бўйича йилига 500 мингга яқин киши ушбу касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмаётгани бунинг тасдиғи.
📌 Муаммонинг энг асосий омили касаллик сезиларли аломатларсиз пайдо бўлиши билан боғлиқ. Шу боис ўсимта аллақачон илдиз отиб улгурган бўлади ва аксарият ҳолларда унга анча кеч босқичда ташхис қўйилади.
✅ Бу хасталик одатда 65 ёшдан ошган одамларда, қолаверса, аёлларга нисбатан эркакларда кўпроқ учрайди. Кашандалик, ортиқча вазн ва семизлик, сурункали панкреатит мазкур касалликка чалиниш хавфини ошириши мумкин.
💬 Юқорида айтганимиздек, ошқозоности бези саратонининг яққол белгилари йўқ. Шунга қарамай, қориннинг юқори ёки орқа қисмида доимий ёки кучайувчи оғриқ, тўсатдан вазн ва иштаҳа йўқолиши, тери ва кўз соҳасида сарғайиш, пешоб ранги қорамтир тусга кириши, қандли диабет симптомлари тўсатдан пайдо бўлиши кузатилади.
🩺 Кўнгил айниши, қусиш, овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммолар, сабабсиз чарчоқ, заифлик, депрессия ва қувватсизлик кузатилиши эҳтимоли юқори. Ана шу симтопмлар тез-тез содир бўлса, шифокор кўригидан ўтиш тавсия этилади.
💊 Ошқозоности бези саратонини даволаш одатда касаллик босқичи ва турига ҳамда беморнинг саломатлик ҳолатига кўра белгиланади.
‼️ Бунда жарроҳлик амалиёти, радиотерапия, кимётерапия, иммунотерапия, паллиатив ёрдам каби муолажа усуллари қўлланилиши мумкин.