Pensiyani qayta hisoblatish yuzasidan batafsil

❔ Иш стажимни тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларим бор. Пенсиямни қайта ҳисоблатишим мумкинми?

📄 «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 49-моддасига асосан, пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

🔝- пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этганда;

🔝 – ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;

🔝 – боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;

🔝- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарганда;

🔝- даромадлар индексaция қилинган тақдирда амалга оширилади.