Turizmda qanday o’zgarishlar sodir bo’lgan? (9 oylik sarhisob)

📊 Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари неча нафарни ташкил этди?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-cентябрь ойларида жами 5,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 825,8 минг нафарга ёки 16,8 % га ошган.

✅ Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

Тожикистон – 1,6 млн нафар;

Қирғиз Республикаси – 1,6 млн нафар;

Қозоғистон – 1,1 млн нафар;

Россия – 609,7 минг нафар;

Туркманистон – 120,4 минг нафар;

Туркия – 84,3 минг нафар;

Хитой – 50,4 минг нафар;

Ҳиндистон – 48,6 минг нафар;

Жанубий Корея – 32,6 минг нафар;

Италия – 30,3 минг нафар;

бошқа давлатлар – 311,9 минг нафар.