❔ Иш стажимни тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларим бор. Пенсиямни қайта ҳисоблатишим мумкинми?
📄 «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 49-моддасига асосан, пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
🔝- пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этганда;
🔝 — ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;
🔝 — боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;
🔝- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарганда;
🔝- даромадлар индексaция қилинган тақдирда амалга оширилади.