📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги ҳисоботига кўра, сентябрь ойида дунё бўйича mpox (маймун чечаги) инфекциясига чалиниш ҳолатлари рекорд даражага етган.
📈 Бу даврда 2763 та янги касалланиш ҳолати рўйхатга олиниб, август ойига нисбатан 8 фоиз ўсиш қайд этилган. Аниқланган беморларнинг асосий қисми, яъни 1756 нафари Африка минтақаси аҳолиси ҳиссасига тўғри келади.
🔎 Ўз навбатида, маймун чечаги вирусидан ўлим кўрсаткичлари ҳам ортмоқда. Африка касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг маълум қилишича, шу кунгача mpoxни юқтирган беморлардан 1,1 минг нафари ҳаётдан кўз юмган.
📌 Шунга асосланиб, марказ “Африкада ушбу инфекция тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият назоратдан чиқмоқда” деб хулоса қилди.