Диплом тўғрисидаги маълумотларни электрон олиниши жорий этилди

Жадал рақамлаштириш даврида яшаётганлигимизни ҳисобга олсак, ҳар соҳада маълумотларнинг тезкорликда рақамлашиб бораётганига гувоҳ бўламиз.

🔺 Бунда, пенсия таъминоти тизимига ҳам бу жараён фаол татбиқ этилмоқда. Хусусан, фуқароларга янада қулайлик яратиш, уларни оворагарчиликларини олдини олиш мақсадида фуқаронинг диплом тўғрисидаги электрон маълумотларини Пенсия жамғармаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот платформасидан онлайн шаклда олиниши жорий этилди.

✅ Мазкур рақамлаштириш жараёни амалиётга тўлиқ татбиқ этилиши натижасида фуқароларга пенсия тайинлаш янада осон шаклда амалга оширилади.