Ўзбекистонда “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонун янгиланмоқда

✔️ 1993 йил 7 майда қабул қилинган “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қарийб 30 йил деганда илк бор янгиланмоқда.

✔️ Янгиланган қонун лойиҳаси бугун, 23 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг эллик тўққизинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

🎤 Толибжон Мадумаров, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари:

✅Давлат сирлари билан танишиш ва танишишга рухсат бериш тартиби, махфийлаштирилмайдиган маълумотлар тоифалари, давлатлар ўртасида давлат сирларини ўзаро алмашиш тизими амалдаги қонунда тартибга солинмаганлиги бугунги кунда мамлакатда олиб борилаётган очиқлик ва ахборот алмашиш талабларига зиддир.

❗️Давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар 4 тоифага бўлинади:

🟣Ҳарбий соҳадаги,

🟣Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий соҳадаги,

🟣Разведка ва контр-разведка, тезкор қидирув фаолияти ва бошқа давлат хавфсизлиги йўналишларига оид,

🟣Иқтисодиёт, таълим ва техника соҳаларига оид чегараланган рўйхати тасдиқланмоқда.

✅ Амалда ушбу рўйхат ҳукуматнинг 1994 йилдаги қарори билан тасдиқланган йўриқномада махфий грифда берилган. Ушбу рўйхатнинг қонун билан очиб берилиши бугунги кундаги очиқлик сиёсатига мос келади.

✅ Махфийлаштирилмайдиган маълумотлар рўйхати ва ушбу маълумотларни махфийлаштириш бўйича асоссиз қарор қабул қилганлик бўйича жавобгарликни белгилаш ҳамда фуқароларнинг шахсий хавфсизлигига таҳдид соладиган ахборотларни давлат сирларига киритилишини маън этиш аниқ белгилаб қўйилмоқда.